Ҳиндистоннинг Mahindra компанияси TUV300 кроссоверини намойиш этди

Ҳиндистоннинг Mahindra компанияси TUV300 кроссоверини намойиш этди

Ҳиндистоннинг Mahindra компанияси Pininfarina мутахассислари ёрдамида узунлиги 4 метрдан кам бўлмаган, ишлаб чиқаришда имкон қадар арзонга тушадиган TUV300 кроссоверини ишлаб чиқди.

Хабар беришларича, мўъжаз Mahindra TUV300 етарли даражада катта — 184 миллиметрли клиренс, шунингдек, фақат олд юрғизгичли трансмиссияга эга. Узатмалар қутиси икки хил вариантда — классик «механика» ва энг оддий «робот» кўринишида таклиф қилинади.

Mahindra TUV300

Mahindra TUV300

Автомобиль фақат битта — қуввати 80 от кучига эга, ҳажми 1,5 литр бўлган 3 цилиндрли дизель двигатель билан ишлаб чиқарилади. Бундай моторча билан ўртача ёнилғи сарфи ҳар 100 километр учун 5,4 литрдан ошмаслиги керак.

Иккита хавфсизлик ёстиқчаси, АБС, калитсиз бошқариш тизими, аудиотизим, парктроник ва юкхона ўрнида қўшимча ўриндиқларни таклиф қилгани ҳолда Mahindra TUV300 Ҳиндистонда 690 минг рупий (тахминан 10,5 минг доллардан) сотилади.

Mahindra TUV300 салони

Mahindra TUV300 салони

Ҳиндистонликлар вақт ўтиши билан мазкур автомобилни бошқа мамлакатларга экспорт қилишни ҳам режалаштирмоқда.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.