Ҳиндлар ҳамёнбоп минивэн чиқаради

Ҳиндлар ҳамёнбоп минивэн чиқаради

Mahindra & Mahindra автокомпанияси Mahindra Jeeto Mini Van ихчам минивэнини сотишни бошлаши ҳақида эълон қилди.

Ҳамёнга хуш ёқувчи минивэн габарити ҳам камтаргина 3 341 х 1 485 х 1 750 мм. Ғилдираклар базаси  2 250мм. Туби ердан 180 мм баланд.

Минивэннинг ойна тозалагичи биттагина. Салони содда жиҳозланган, иккита ўриндиқ, ортида сидирға диван. Ҳайдовчининг орқасида яна бир кресло бор. Салоннинг металл қисмлари ёпилмаган жойлар бор.

Концерн вакиллари Mahindra Jeeto Mini Van мисли кўрилмаган даражада хавфсиз ва мустаҳкамлигини уқтирмоқда. Аммо машинада на ABS ва на хавфсизлик ёстиқчасини учратасиз. Тўғри, хавфсизлик камари бор.

Jeeto 0,6 литрли 16 от кучига эга мотор билан бозорга чиқарилади. Тўрт поғонали механик узатмалар қутиси унга ҳамроҳ. Бензинли ва табиий газ билан ишловчи версиялари савдога чиқади.

Минивэн баҳоси 345 минг рупийдан (5350 долларга яқин) бошланади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"