Ҳокимият Шароф Рашидов проспектининг ёпиқ ҳудуди очилиши ҳақидаги хабарни тасдиқламади

Ҳокимият Шароф Рашидов проспектининг ёпиқ ҳудуди очилиши ҳақидаги хабарни тасдиқламади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Шароф Рашидов проспектининг ёпиқ ҳудуди, Навоий ва Абдулла Қодирий кўчалари ўртасидаги — Мустақиллик майдонидан Марказ-4 ва Марказ-5 га олиб чиқадиган йўлнинг очилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.

Аввалроқ бир қатор ОАВда ушбу ҳудуднинг очилишига тайёргарлик кўрилаётгани хабар қилинган эди. Пойтахт ҳокимлигидан UZ24га маълум қилинишича, Амир Темур проспект ва шаҳарнинг марказий кўчаларида транспортлар ҳаракатини енгиллаштириш мақсадида йўлнинг ушбу қисмини очиш масаласи кўтарилган, бироқ ҳозирча бу борада ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилингани йўқ.

Айни вақтда проспект ҳудудидаги дарахтларни кўчириш ишларига тайёргарлик бошланган, баъзи дарахтлар эса кесилади. Шаҳар ҳокимлиги бу ҳолатга бирор изоҳ бермади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.