Honda 11 узатмали, 3 та уловчи механизмга эга трансмиссияни патентлади

Honda 11 узатмали, 3 та уловчи механизмга эга трансмиссияни патентлади

Сўнгги вақтларда ёнилғи сарфини камайтириш мақсадида автомобиль ишлаб чиқарувчилар трансмиссия тизимидаги узатмалар сонини кўпайтиришмоқда. Масалан, бундай автомобилларга General Motors’нинг 10 узатмали Chevrolet Camaro ZL1 ёки Ford’нинг F-150 моделини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ўтган йили Ford 11 узатмали автоматик трансмиссияни патентлаган эди. Бу йил эса Honda 3 та уловчи механизмга эга, 11 узатмали тизим билан автосаноатда янгилик яратди.

AutoGuide нашрининг ёзишича, патентда тасвирланган учинчи уловчи механизм айланиш тезлигининг камайишини олдини олади. Натижада ҳам ёнилғи тежалади, ҳам узатмалар алмашинуви тезлашади.

Ҳозирча мазкур технология патент босқичида бўлгани сабабли, Honda уни қайси моделларига қўллаши тўғрисида бирор маълумот берилмаган. Hondа ушбу механизмдан Honda Fit каби кичик тежамкор автомобилларни ёки ёнилғи тежамкорлиги чиндан ҳам муҳим бўлган Honda Pilot сингари йирик кузовли моделларни ишлаб чиқаришда фойдаланиши мумкин.
Мазкур патент шу йилнинг май ойида эълон қилинган ва Honda Motor Co Ltd номига расмийлаштирилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.