Honda Accord АҚШнинг энг яхши автомобилларидан бири деб топилди

Honda Accord АҚШнинг энг яхши автомобилларидан бири деб топилди

Автомобилга оид Cерar and Driver интернет-портали хабар беришига кўра, японларнинг Honda Accord автомобили Америка автобозоридаги энг яхши автомобилларидан бири деб тан олинди. Япон автокорхонаси шу йили АҚШ бозорига янгиланган Accordни чиқарган. Янги модель нозик ишланган дизайни, янги опциялари ва юритувчи қисми билан харидорлар ишончини қозонган. Шунингдек, диод чироқли такомиллашган оптик тизими, Android ва Apple билан ишлай олувчи ахборот-кўнгилочар мультимедиа комплекси ҳам автомобилнинг харидоргирлигини таъминлайди. Accordда масофадан туриб моторни ёқиш, ўриндиқларни иситиш тизими, автотураргоҳга жойлаш пайтида асқотувчи орқа датчиклар мавжуд.

Кузатувларга кўра америкалик харидорлар япон автомобилларини афзал кўришлари сабаби машинанинг яхши жиҳозланганлиги ва қулайлигидир.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"