Honda АҚШда юз минглаб автомобилини қайтариб олади

Honda АҚШда юз минглаб автомобилини қайтариб олади

Япониянинг Honda автомобилсозлик концерни АҚШда 772 минг дона Honda ва Acura русумли машиналарини қайтариб олади. Бунга Takata фирмаси томонидан ишлаб чиқилган хавфсизлик ёстиқчалари билан боғлиқ нуқсонлар сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Kun.uz.

Чақириб олиш дастурига мувофиқ, 2008-2012 йилларда ишлаб чиқилган Honda Accord, 2006-2011 йилларга тегишли Honda Civic, 2007-2012 йилларда мижозларга етказиб берилган Honda Fit ҳамда 2010-2012 йилларда ишлаб чиқилган Honda Insight машиналаридаги техник нуқсонлар бартараф этилади.

Япониянинг Takata компанияси хавфсизлик ёстиқчалари 2014 йилда можаро марказида қолган эди. Пиропатроннинг носозлиги сабабли, ҳалокат рўй берган вақтда тўғри очилмаган, шу сабаб ёки ёрилиб кетган ёхуд салонда ўтирган одамга темир парчасини отган. Бу каби ҳодисалар туфайли жами 11 киши ҳалок бўлган, уларнинг 10 нафари АҚШ ҳиссасига тўғри келади. Бутун дунё бўйлаб чақириб олинган автомобиллар сони 100 миллиондан ошиб кетган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.