Honda ғилдираклар устида ҳаракатланувчи хонани ўйлаб топди

Honda ғилдираклар устида ҳаракатланувчи хонани ўйлаб топди

Токиодаги автосалонда Honda компанияси Ie-Mobi Concept транспорт воситасининг концепциясини тақдим этди. Компания вакилларининг сўзларига кўра, машинадан яшаш мумкин бўлган хона сифатида ҳам фойдаланса бўлади — унинг майдони 4,95 квадрат мертга тенг, деб хабар берди Daryo.uz.

Концепт-карнинг номи япончада «уй» маъносини билдиради. Ie-Mobi’ни уй шароитида қувватлантириш мумкин бўлган электр батареялари ҳаракатга келтиради. Шу билан бирга прототип уйнинг энергия тизимига уланиб, фавқулодда энергия манбаига айлана олади. Унинг ичига оддий ўриндиқлар ўрнига теккис ёғоч полга ўрнатилган учта мебел ўриндиқ жойлаштирилган.

Шунингдек, Honda компанияси Токиодаги автосалонда икки ўриндиқли Fure-Mobi ногиронлар аравачасини, ўзи ҳаракатлана оладиган RоbаCas, ҳаракатланувчи Chari-Mobi ўриндиғи ва Аi-Miimo уй роботи каби ихтироларининг концепциясини ҳам намойиш этди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Honda

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.