Honda кичкина кроссовер тайёрлади

Honda кичкина кроссовер тайёрлади

Ноябрда Сан Паулудаги автосалонда Honda WR-V ихчам кроссоверининг тақдимоти ўтказилади.

Премьерагача бўлмай автомобиль Бразилия йўлларида кўриниш берди. Тўғри, у ниқобга ўралган эди, бироқ “Хонда” русумлари сафида Honda HR-V кроссоверидан бир поғона қуйида яна бир кроссовер яратилганлиги ҳаммага маълум бўлди. У даставвал Бразилия ва Ҳиндистонда сотилиши тўғрисида гап-сўзлар тарқалди.

Honda WR-V Бразилиядаги заводда Honda Jazz/Fit компактвэни билан бирга ишлаб чиқарилади. Honda WR-Vнинг платформаси бироз узайтирилган, ғилдираклар базаси 2600 мм. Машинанинг узунлиги эса 4 мдан ошади. Кроссоверга ўрнатилган бир ярим литрли моторнинг қуввати 131 от кучига тенг (айлантириш моменти 155 Н∙м).

Ихчам кроссовер Бразилия ва Ҳиндистондан ташқари Хитой ва Индонезияда ишлаб чиқарилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"