Honda NSX суперкарининг янги суратларини намойиш қилди

Honda NSX суперкарининг янги суратларини намойиш қилди

Honda компанияси NSX суперкарининг услуби, динамикаси ва дизайни элементларини яққол гавдалантирувчи расмий фотосуратлар жамланмасини намойиш қилди. Янги авторусум куздан бошлаб Европа бозорига етказиб берилади.

Олдинги авлодига нисбатан NSX суперкари сезиларли даражада ўзгарган. Асосий хислати ҳаво оқимини сувдай равон кесувчи аэродинамик услубдаги янги дизайнидир.

Спортча услубдаги автомобиль цилиндрларни нофаоллаштиришдан (дезактивация) тортиб, интуитив руль бошқарувигача бўлган барча замонавий технологияларга эга. Ҳайдовчи ихтиёрида икки дисплей мавжуд бўлиб, бири Honda Connect мултимедиа тизимининг етти дюймли сенсор экрани бўлса, иккинчиси асбобларнинг аналог панели вазифасини адо этувчи саккиз дюймли TFT экрандир.

Асос версиясининг салони чарм ва алкантар билан пардозланган. Apple CarPlay ва Android орқали смартфонни улаш имкони мавжуд, акустик тизими шоҳона жиҳозланган. Иқлим назоратчиси салондаги намликни бошқаради, ҳавони фильтрлаши мумкин.

Суперкарга 3,5 литрли твин-турбо спортча гибрид двигатель ўрнатилган, қолаверса, уч электромоторга эга. Ўн поғонали автомат қути билан ишлайди. Айлантириш моменти 645 Н·м. 573 отнинг кучи бор.

Honda NSX юз тезликка эришиши учун 3,2 сония зарур, тезлиги 309 км/соатгача чиқади. Хондачилар билдиришича, машина юз кмга ўн литр ёнилғи “ичади”. Шу билан бирга босиб ўтилган ҳар 1 кмда атмосферага 228 грамм CO2 чиқаради.

Эслатиб ўтамиз, Honda NSXнинг дастлабки серияли нусхаси май ойининг охирида конвейердан чиқди. VIN-кодли 001 рақамлисини собиқ пойгачи Рик Хендрик 1 млн 200 минг долларга харид қилди. АҚШда эса суперкар бундан етти баробар кам баҳода сотилади, яъни 167 минг доллар.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"