Honda “қурумсоқ” автомобиль ишлаб чиқармоқчи

Honda “қурумсоқ” автомобиль ишлаб чиқармоқчи

Honda компанияси Clarity водородмобилининг фақат электрга ишлайдиган версиясини тайёрлашни мўлжалламоқда.

Honda Clarity лойиҳасини кўриб чиқиб, компанияга у зиён келтиришини тахмин қилиш қийин эмас. Чунки машинанинг электрлаштирилганлиги уни афзаллаштирмаган, билъакс ноқулайлаштирган. Тўла заряди билан Clarity бор-йўғи 130 км йўл босиши мумкин. Мана — нега уни қурумсоқ деб атаяпмиз. Бу “хусусият”и электромобилни шаҳарга ипсиз боғлайди. Бунақа қисқаюрар машина билан шаҳарлараро сафарга, хусусан, зарядлаш станциялари йўқ томонларга чиқиб бўлмайди

Японларнинг ўзи буни машинага катта сиғимли батарея ўрнатиб бўлмаслиги билан изоҳлаяпти. Аниқроғи, ўрнатса бўлади, аммо шундоғам қиммат машина янада қимматлашиб кетади. Инженерларга электромобиль нархини 35 минг доллар атрофида тутиб туриш топширилган.

Honda Clarity ялпи ишлаб чиқарилмайди, шу сабабли таннархи жуда юқори.

Таққослаб кўрамиз: Tesla Model S седани 70 кВт∙соатли батареяси билан йўл захираси 386 кмга тенг. Nissan Leafнинг асос хэтчбеки 24 кВт∙соатли батареяси билан 150 км йўл босади. Ўзимизнинг Хоразмда тайёрланиши кутилаётган электрли Spark 120 км йўл захирасига эга. Келиб чиқадики, Honda Clarity мақтовга арзигулик эмас. Японларнинг ўзи ҳам бир йил давомида мингга яқин Clarity сота олса, натижадан қониқишини билдирди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"