Ҳозирча GM Uzbekistan нархларни оширмайди

Ҳозирча GM Uzbekistan нархларни оширмайди

GM Uzbekistan ишлаб чиқарган автомобиллар нархи 1 августдан оширилмайди. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати хабар берди.

«GM Uzbekistan автомобиллари нархи ўзгартирилгани йўқ. Халқаро пресс-клубнинг 30 июль куни бўлиб ўтган сессиясида муҳокама қилинган нарх масаласи, ушбу масаланинг ижобий ва салбий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳозирги вақтда тегишли ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорликда ҳар томонлама ўрганилмоқда», — дея «Ўзавтосаноат» ахборотидан иқтибос келтирмоқда «Podrobno.uz».

«Ўзавтосаноат» ахборотига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқатилган автомобилларнинг янги нархлари ва прайс-листлари ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

Кейинроқ «Ўзавтосаноат» ўз сайтидаги «нархлар ошмайди» деган хабарни ўчириб ташлаган. Кейин ўша хабарнинг таҳрирланган версияси чиқди: унда «1 август» деган сана олиб ташланган, «ошмайди» деган гап эса «нархлар ўзгармайди» деб ўзгартирилган (лекин ҳозир на эски, на янги хабарни ўқиб бўлади — одамлар оқиб кираётганидан «Ўзавтосаноат» сайти ўчиб қолган).

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.