Ҳушёр америкалик 35 минг долларлик янги «Инфинити»ни 18 минг долларга харид қилди

Ҳушёр америкалик 35 минг долларлик янги «Инфинити»ни 18 минг долларга харид қилди

Америкалик эр-хотин асл нархи 35 минг доллар турадиган ихчам Infiniti QX30 кроссоверини 17 790 доллар эвазига харид қилди, деб ёзмоқда Кун.уз. Улар Facebook саҳифасида автомобилнинг нотўғри рекламасини кўриб қолганлари сабабли шундай имкониятга эга бўлишди, деб ёзмоқда WDRB.com.

Куперлар оиласи Infiniti QX30 кроссворини 17 790 долларга таклиф қилаётган реклама саҳифасини кўриб қолганлари заҳоти дилерга қўнғироқ қилган. Савдо менежери эса, машинани бу нархда сотиб ололмаслигини билдирган.

Бу жавобдан қаноат ҳосил қилмаган жуфтлик Япония автомобилсозлик компанияси ваколатхонасига қўнғироқ қилган. Компания вакиллари, ўз навбатида, Куперлар шундай рекламани кўрган бўлса, демак улар автомобилни шу нархда харид қилиш ҳуқуқига эгаликларини билдирган. Реклама тузатиш учун ёпиб қўйилган.

АҚШда Infiniti QX30 нархи 29 950 доллардан бошланади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.