Hyperloop капсуласи 300 км/соат дан кўпроқ тезликка эришди (видео)

Hyperloop капсуласи 300 км/соат дан кўпроқ тезликка эришди (видео)

Илон Маскнинг Hyperloop One транспорт тизими лойиҳаси синовининг янги босқичида XP-1 йўловчи капсуласи 192 миль/соат (308,9 км/соат) тезликка эришди, деб ёзмоқда Кун.уз.

Лойиҳа Маск томондан 2013 йил августда тақдим қилинган. Лойиҳа ғоясига кўра, йўловчилар, юклар ва автомобилларни таший оладиган капсулалар аэродинамик қаршиликни камайтириш учун нормал атмосфера босимининг мингдан бирига тенг босим ушлаб туриладиган қувурлар бўйича ҳаракатланади.

Капсулаларнинг Hyperloop тизими қувурларида ҳаракатланишининг назарий тезлиги 1,2 минг км/соатни ташкил қилади. Дунёнинг турли қисмларида Hyperloop’нинг бир неча “шохчалари” мавжуд ва айнан Hyperloop One’да капсулаларни соатига 740 км тезлик билан ҳаракатлантириш режалаштирилмоқда. Яқинда ўтказилган синовларда капсула 308,9 км/соат тезликка эришган.

Синовлар Лас-Вегас яқинидаги DevLoop синов участкасида ўтказилган. Капсула қувур бўйлаб 300 метр юргач, унинг тормоз тизими ишга туширилган. Бунда DevLoop қувуридаги босим денгиз сатҳидан 60,9 минг метрга етган. Қуйида синовнинг барча босқичларини батафсил намойиш қилувчи видео берилган.

Синовнинг кейинги босқичларида 250 миль/соат (402,3 км/соат) тезликка эришиш режалаштирилмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.