Hyperloop поезди саҳрода синаб кўрилди (видео)

Hyperloop поезди саҳрода синаб кўрилди (видео)

2017 йилнинг охирида миллиардер Ричард Бренсон ўз маблағининг бир қисмини Hyperloop One тезюрар поездига сарфлашини маълум қилган. Шундан сўнг лойиҳа номи Virgin Hyperloop One деб ўзгартирилганди.

Мана энди ушбу замонавий поезд синалгани видеоси интернетда пайдо бўлди. Бундан олдин дизайнерлар фантазияси ёки макет синови видеолари тарқалган эди. Инженерлар Мохаве чўлида ҳақиқий капсула билан ишламоқда.

Айтиш керакки, вакуумда ҳаракатланувчи поезд лойиҳасини тадбиркор Элон Маск илгари сурган. Унинг лойиҳасига мувофиқ поезд қувур ичида соатига 1200 км тезлик билан ҳаракатланиши керак.

Аввалига “Гиперлуп” Америкада ишга тушиши тахмин қилинди. Аммо ҳозир биринчи бўлиб Саудия Арабистони ва БААда пайдо бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"