Hyperloop Россия орқали янги “Ипак йўли” ўтказмоқчи

Hyperloop Россия орқали янги “Ипак йўли” ўтказмоқчи

Hyperloop Technologies Inc етакчиси Шервин Пишевар Россияда узоқ муддатли режалари борлиги ҳақида сўзлаб берди. Унинг айтишича, Hyperloop Москва ҳудуди орқали ўтадиган ўта тезкор магистрал қурмоқчи. Барпо этиладиган юк магистрали воситасида Хитойдан Европага юк ташилади.

2016 йилнинг 17 июнида Москва ҳукумати Hyperloop Technologies билан ҳамкорлик юритиш тўғрисида меморандум имзолади.

“Hyperloop Москва минтақасидаги 16 млн аҳолининг транспортга сарфлайдиган вақтини тенг баробарига қисқартириб, ҳаётини сезиларли яхшилаши мумкин”, дейди Шервин Пишевар

Пишевар Россия билан ҳамкорликдан кўзланган мақсад янги Ипак йўлини барпо этиш, деб ҳисоблайди. Янги магистрал орқали юк Хитойдан Европага бир кунда етиб боради.

Эслатиб ўтамиз: Hyperloop ғоясини илк бор 2013 йили Tesla Motors ва SpaceX компаниялари раҳбари Элон Маск илгари сурган. У ичида паст босим ҳосил қилинадиган қувурга поездни жойлашни таклиф қилди. Поезднинг ўзи магнит ёстиқчаси тамойили бўйича ҳаракатланади, вагонлар рельс юзасига тегмайди. Поезд узлуксиз катта тезликда ҳаракатланиши учун йўлида тезлатгич станциялар ўрнатилади.

Hyperloop One 2016 йил майида вакуум поездининг ҳаракатланувчи чанасимон версиясини синовдан ўтказди. “Аравача” соатига 482 км/соат тезликка эришди. Соатига юз тезликка чиқиши учун атиги 1,1 сония зарур бўлди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"