Hyperloop тезюрар тоннелида ҳаракатланувчи капсула биринчи марта кўрсатилди (видео)

Hyperloop тезюрар тоннелида ҳаракатланувчи капсула биринчи марта кўрсатилди (видео)

Hyperloop One компанияси капсула прототипини намойиш этди ва янги турдаги тезюрар транспортнинг барча тизимларини синовдан муваффақиятли ўтказди. Синов ишлари Невада саҳросининг DevLoop синаш майдончасида ўтказилди. Аввалги синов очиқ ҳавода ўтказилганлигини эслатиб ўтамиз.

Синов ишларининг биринчи фазасида қувур ичида тўла вакуум вужудга келтирилди ва бу шароитда поезднинг аравачаси 5,3 сония давомида электромагнит кучи ёрдамида ҳаракатланди. Аравача 2G тезланишга эришиб, соатига 112,6 км тезликда ҳаракатланганлиги хабар қилинмоқда.

Синовлар тизимнинг барча компонентлари – двигатель, капсула осмаси, магнит майдон генератори, электромагнитли тормоз тизими, ҳавони чиқариб юбориш тизими ва бошқа элементлар ўзаро штатли режимда ишлаётганлигини кўрсатди.

Бундан ташқари, Hyperloop One қувур ичидаги аравача устида ҳаракатланувчи универсал капсуланинг биринчи прототипини намойиш қилди. Капсула элюминий ва полимер композицион материаллардан тайёрланган бўлиб, узунлиги 8,5 метр.

Синовларнинг иккинчи фазасида аравача тезлиги 402 км/соатгача оширилади. Шунингдек, тўла ўлчамдаги капсула синаб кўрилади.

Видеода тайёргарлик ишлари кўп вақтни олган. Аравача атиги 5,3 сониядаёқ қушдек учиб кетади. Қолгани хурсандчилик ва табриклардан иборат.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"