Hyundai эшиклари сурилиб ва кўтарилиб очилади

Hyundai эшиклари сурилиб ва кўтарилиб очилади

АҚШнинг патент берувчи муассасасида Hyundai компаниясининг аризаси қайд этилди, унда автомобиль эшикларининг янгича тузилиши ҳақида ёзилган.

Бу эшиклар сурилиб ва кўтарилиб (қуш қанотидек) очилишини бирлаштиришдир. Барчага маълумки, сурилиб очиладиган эшиклар одатда микроавтобусларда учрайди, кўтарилиб очилувчи эшиклар эса суперкарларда. Кореялик инженерлар янгича эшикни “дам олиш транспорти”га ўрнатмоқчи.

Агар машинага катта ҳажмли юкларни ортишга тўғри келса, автомобилнинг ёни юқорига кўтарилади. Қолаверса, бундай “айвонча” остида ҳордиқ чиқариш мумкин. Кундалик ҳолатларда эса кириб-чиқиш учун сурилма эшикдан фойдаланилади.

Патентланган янгилик фақат енгил машиналар учундир.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"