Hyundai компанияси уч модификацияли гибридни кўрсатди

Hyundai компанияси уч модификацияли гибридни кўрсатди

Hyundai компанияси Кореянинг ўзида Ioniq гибрид русумини кўрсатди. Янги моделни кейинроқ Женева ва Нью-Йорк автосалонларида кенг оммага намойиш этилади. Ioniq бутунлай янги платформада қурилган, машина вазнини камайтириш мақсадида кузов панелларининг бир қисми алюминийдан ясалган. Автомобиль қиёфаси Toyota Priusни эслатади, корейс гибридининг кузови ҳам беш эшикли, фақат орқа ойна кўринишини яхшилаш мақсадида икки секцияли қилиб ишланган.

Ioniq уч модификацияда ишлаб чиқарилади. Даставвал оддий гибрид савдога чиқарилади, кейинги русум хўжалик розеткасидан зарядлана олади ва сўнггида электромобиль чиқарилади. Шу йўл билан янги Hyundai, нафақат, Toyota Prius, балки Nissan Leaf билан ҳам рақобатлашади. Hyundai вакиллари тақимотда фақат анъанавий гибрид тўғрисида ахборот беришди. Компания хабарига кўра, унда литий-полимерли аккумулятор бўлади. 6 поғонали трансмиссия, 1,6 литрли мотор 104 от кучини беради, айлантириш моменти 146 Н·м. Электромоторда эса бу кўрсаткичлар 43 от кучига ва 170 Н·мга тенг. Батафсил маълумотлар расмий тақдимотга яқин ошкор этилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"