Hyundai компанияси Veloster’нинг кейинги авлодини Европада сотмайди

Hyundai компанияси Veloster’нинг кейинги авлодини Европада сотмайди

Hyundai компанияси Veloster хэтчбекининг иккинчи авлодини Европа бозорида сотмоқчи эмас. Бу ҳақда, Жанубий Корея компаниясининг маҳсулот бўлими раҳбари Раф ван Нюффелга асосланиб, Autofans.be хабар бермоқда.

«Европаликлар иккинчи авлод Hyundai Veloster’ини кутмаса ҳам бўлади. Айни вақтда, янги модель АҚШ бозорида пайдо бўлади, бироқ қандай кўринишда бўлиши — ҳозирча номаълум», — деди Нюффель.

Autofans.be’нинг тахминича, кейинги «Велостер»нинг двигатели орқа ва олд ўқлар оралиғига жойлаштирилиши мумкин. Hyundai бундан аввал ҳам моторни шундай жойлаштириш бўйича тажриба ўтказган: Veloster’нинг ҳозирги авлоди негизида ишлаб чиқилган RM15 прототипининг мотори ўртада жойлашган эди.

Концепт ҳажми 2 лирт бўлган, тўрт цилиндрли, қуввати 300 от кучига тенг турбо-двигатель билан таъминланган эди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Veloster

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.