Hyundai компаниясининг делегацияси Ўзбекистонга келмоқда

Hyundai компаниясининг делегацияси Ўзбекистонга келмоқда

Корея Республикасининг Hyundai Motor Group ширкатига қарашли делегация компания президенти Сонг Квон Хан бошчилигида Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Ташриф доирасида делегация Ўзбекистон Ҳукумати билан учрашув ўтказади. Учрашувда “Ўзавтосаноат” АЖ ҳамда қатор вазирлик ва бошқармалар раҳбарлари иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, корейс компанияси Наманганда микроавтобус, автобус, юк машинаси ва махсус транспорт воситалари ишлаб чиқариши режалаштирилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"