Hyundai’нинг энг муваффақиятли модели «авлодлар алмашинуви»ни бошдан ўтказди

Hyundai’нинг энг муваффақиятли модели «авлодлар алмашинуви»ни бошдан ўтказди

Hyundai компанияси янги авлод Avante седанининг янги авлодини расман намойиш этди. Жанубий Кореядан ташқарида мазкур модель Elantra номи остида сотилади. Hyundai’нинг бу модели, Toyota Corolla ва Volkswagen Golf билан бирга, жаҳонда энг кўп сотилаётган автомобиллардан бири ҳисобланади — 2014 йил ноябридан бери ўн миллиондан ортиқ Elantra сотилди.

Тўрт эшикли машинанинг осмалари геометрияси ўзгарди. Масалан, амортизаторлар ва пружиналар жойлашган жойлар бошқа бўлди. Hyundai вакилларининг сўзларига кўра, мазкур ўзгаришлар янги Elantra’нинг йўлдаги ҳаракати эски авлод моделига нисбатан яхшироқ ҳам ёқимлироқ бўлишига ёрдам беради.

bc96341f02bdb558511cd109768691bf208c3fb8

Бундан ташқари, машинанинг шовқин ва силкинишлардан муҳофазаланганлиги ҳам ошган. Бунга, масалан, янги ойна-тозалагичлар ва уларнинг жойлашуви, ён томондаги ойналарнинг қалинлигини ошириш ва орқа ғилдирак аркларига янги изоляцион материалларни ўрнатиш орқали эришилди.

«Элантра»нинг габарит узунлиги энди 4570 миллиметр, кенглиги 1800 миллиметр


, баландлиги эса 1440 миллиметрни ташкил этади. Седаннинг ғилдираклар базаси 2700 миллиметрга тенг. Авлод алмашинувидан сўнг модель 20 миллиметрга узунлашди, 25 миллиметрга кенгроқ бўлди ва эски моделга нисбатан беш миллиметр пастлади. Ўқлар орасидаги масофа ўзгаришсиз қолди.

fe83da5f99449f7ca37efe37115a5e0a2ec6f0c8

Олтинчи авлод Hyundai Elantra автомобиллари Жанубий Кореяда иккита бензинли ва битта дизелли двигатель вариантларида таклиф қилинади. Бензинли двигателларнинг биринчиси 1.6 ҳажмли бўлиб, бевосита пуркаш орқали ишласа, кейингиси — 2.0 двигатель Аткинсон цикли бўйича ишлайди. Биринчи ҳолатда двигатель 132 от кучи билан, иккинчисида эса 149 от кучи билан ҳаракатлана олади.

Иш ҳажми 1,6 литр бўлган дизель двигатели эса 136 от кучига эга. Бензинли двигателлар олти боссқичли «автомат» ва «механика» билан уйғунлашган бўлса, «оғир ёнилғи»даги агрегат етти босқичли, икки узатмали роботлаштирилган узатмалар қутиси билан бирга ишлайди.

433fd8585240e9f1ceb0a1e67338b1354df70287

Янги авлод Elantra’нинг электрон ёрдамчилари ва хавфсизлик тизимлари рўйхатидан, хусусан, фавқулодда тўхташ тизими, узоқни ёритишни автоматик ўчириш хоссаси, ён томондаги кўзгуларнинг «ўлик нуқта»ларини кузатиб бориш тизими, шунингдек, орқага ҳаракатланаётган перпендикуляр келаётган автомобилларни аниқлаш функцияси бор.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.