Hyundai Ўзбекистонга енгил автомобиллар экспорт қилишни бошлайди

Hyundai Ўзбекистонга енгил автомобиллар экспорт қилишни бошлайди

Жанубий Кореялик Hyundai Motor Company Ўзбекистон бозорига чиқмоқчи. Бу режалар ҳақида Hyundai Auto Kazakhstan директори Денис Коломацкий маълум қилди.

Компания яқинда Ўзбекистонда енгил техника дистрибьютери бўлди. Компания Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчи эмас, балки дистрибьютор бўлиши сабабли дастлабки босқичда Қозоғистонда йиғилган автомобиллар сотилмайди, аммо бу борада музокаралар давом этяпти.

Коломацкий “Курсив” нашрига берган интервьюда, Ўзбекистонда сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар Ўзбекистон Республикасида сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар бошлангани туфайли, у ерга энг йирик компаниялар кириб келмоқда.

“Hyundai Motor Company ҳам ушбу янги ва истиқболли бозорга кириш истагини билдирди ва Astana Motors’га минтақавий дистрибьютор бўлишни таклиф қилди. Биз ҳам ушбу минтақада салоҳиятни кўряпмиз ва Hyundai Motor Company таклифини мамнуният билан қабул қилдик”, - деди Коломацкий.

Ўтган йил кузда Ўзбекистонда Hyundai автомобили ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар пайдо бўлганди. Бироқ компания юк машиналари, автобуслар ишлаб чиқарилиши ҳақида маълум қилганди.

Шу йил ёзда қатор ОАВлар шу бренддаги енгил машиналарни соддалаштирилган божхона схемаси бўйича сотилиши режалаштирилганлиги ҳақида хабар беришди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.