Hyundai: Ухласангиз, ўзим ҳайдайман

Hyundai: Ухласангиз, ўзим ҳайдайман

Корейс компанияси янгича хавфсизлик тизими тайёрлаётганлиги ҳақида ахборот берди. Бу тизим биринчи навбатда уйқучи ҳайдовчиларни фалокатдан асрайди.

Ухлаб қолишга қарши замонавий хавфсизлик тизимлари ҳайдовчини тегишли вақтда уйғотади холос. Аммо бу етарли эмас.

Hyundai эса ғафлат босган ҳайдовчини уйғотиш ўрнига бошқарувни измига олувчи “мия” яратмоқчи. Бу фақат уйқучи ҳайдовчини фалокатдан асрабгина қолмай, юраги тез-тез хуруж қилувчи ҳайдовчиларни ҳам қутқариши мумкин. “Электрон мия” ҳайдовчининг ўзини тутишида ўзгаришни пайқаса, автомобиль полосадан четлашса, керакли жойларда тезликни сусайтирмаса, машинани ўзи бошқара бошлайди. Яъни тўртинчи авлод автопилоти ишга тушади.

Уйқучиликка қарши тизимли автомобиллар 2022 йилдан сотувга чиқади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"