Hyundai йўл захираси 350 км бўлган электрли кроссовер чиқаради

Hyundai йўл захираси 350 км бўлган электрли кроссовер чиқаради

Hyundai компанияси ихчамгина электрли кроссовер ишлаб чиқаришга шайланмоқда. InsideEVs портали бу Kona русумининг модификацияларидан бири бўлиши ҳақида ёзди. Кроссовер тўла заряди билан 350 км йўл босади.

Оддий Hyundai Konaнинг премьераси Франкфуртдаги кузги автошоуда ўтказилади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, кроссовер i20 платформасида қурилади. Олди тортади.

Электрли Kona 2018 йилнинг кузидан тўла ишлаб чиқарила бошлайди. У ҳақида батафсил ахборот йўқ, аммо 50 кВт•соатдан ортиқ сиғимга эга батарея (таққослаш учун: Tesla Model Sнинг асос вариантида 75 кВт•соатли батарея) ўрнатилиши маълум.

Электрли кроссовер асосан Европада сотилади, нархи 35 минг доллардан бошланиши кутиляпти.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"