Ички ишлар вазири: Гаражлар шаҳар қиёфасига ҳамда болалар ва пенсионерларнинг дам олишларига ҳалал беряпти

Ички ишлар вазири: Гаражлар шаҳар қиёфасига ҳамда болалар ва пенсионерларнинг дам олишларига ҳалал беряпти

Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов Тошкент шаҳар ҳокимлигининг гаражларни бузиш ҳақидаги қарорини тўғри дея баҳолади. 2 май куни Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида вазир бу ҳақда ўз фикрини билдириб ўтди, деб ёзади Sof.uz.

«Гаражларнинг бузилишига икки хил нуқтаи назардан қараш мумкин. Бу ҳолат бир томондан — фуқароларимизнинг транспорт воситалари сақланишини таъминлайди, бошқа томондан — гаражлар шаҳарнинг кўркам қиёфаси, болалар ва пенсионерларнинг дам олишлари, ҳатто болалар майдончалари қуришга ҳам ҳалал беряпти», — дейди ИИВ раҳбари.

Абдусалом Азизов гаражлар ўрнида кўп қаватли авотураргоҳлар барпо этилгач, бўш қолган худудлардан фуқароларнинг ҳордиқ олишлари учун зарурий шарт-шароитларни яратишда фойдаланиш мумкин бўлишини таъкидлади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.