Ифлосланган юк машиналарига қарши кураш давом этмоқда

Ифлосланган юк машиналарига қарши кураш давом этмоқда

21 июль куни ИИББ ЙҲХБ ходимлари пойтахтда 6та юк машинасини тўхтатди. Бу юк машиналарининг ҳайдовчилари қурилиш чиқиндисига тўла кузовнинг устини ёпиб олмаган эди. Айтиш керакки, қоидабузарларнинг тўрттаси Оҳангарон шоссесида аниқланган.

Қўлга тушган КамАЗлардан бирининг ҳайдовчиси қурилиш чиқиндисини очиқ кузовда ташиётганлиги сабабли ҳаракат мобайнида йўлга чанг, тупроқ ва сувоқ парчалари учиб тушарди. Бошқа бир КамАЗнинг ҳайдовчиси эса кузовга ғиштни уюб олган, аммо орқасидаги автомобилнинг хавфсизлиги ҳақида бош қотирмаган.

Қоидабузарларнинг барчасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Кодексининг 147-моддаси бўйича чора кўрилди

Тошкент ИИББ юк ташиш қоидаларига риоя этиш, шаҳар кўчаларини ифлослантирмаслик ва йўлга чиқишдан олдин машинанинг ғилдиракларини ювишни эслатиб ўтади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"