ИИББ автоювиш шаҳобчаларидаги жиноятлар қурбонига айланиб қолмаслик учун тавсиялар берди

ИИББ автоювиш шаҳобчаларидаги жиноятлар қурбонига айланиб қолмаслик учун тавсиялар берди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБда ўтказилган тадбирда пойтахт Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакиллари автоювиш шаҳобчалари ишчилари ўртасидаги ҳуқуқбузарликни профилактикаси учун кўрилаётган чоралар ҳақида тўхталиб ўтишди, деб хабар қилди идора матбуот хизмати.

Тадбирда автоювиш шаҳобчаларида ишлайдиган фуқаролар томонидан автотранспорт воситаларини олиб қочиш, давлат рақам белгиларини ўғирлаш, йўл-транспорт ҳодисалари содир этиш ҳолатлари муҳокама қилинди.

“ИИББ Ахборот мультимедиа маркази томонидан муҳокама қилинган мавзуга бағишланган видеосюжетлар намойиш этилди. Автоювиш шаҳобчалари раҳбарларига ишчиларнинг паспортлари нусхалари ва бошқа керакли маълумотлар олиш тавсия қилинди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, учрашув сўнгида автоювиш шаҳобчаларида жиноятчиликни ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, шунингдек антисанитария ҳолатларига барҳам бериш бўйича 2019 йилда бажариладиган ишлар келишиб олинди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.