ИИББ Мустақиллик шоҳ кўчасидаги темир панжаралар нега олиб ташланганини айтди

ИИББ Мустақиллик шоҳ кўчасидаги темир панжаралар нега олиб ташланганини айтди

Тошкент шаҳар ЙҲХБ Тошкент шаҳри Мустақиллик шоҳ кўчасидаги темир панжаралар нега олиб ташланаётгани юзасидан изоҳ берди, деб ёзади Sof.uz.

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ОАВлар билан ишлаш бошқармаси инспектори, майор Алишер Абдуқодиров сўзларига кўра, темир панжараларни олиб ташлаш биринчи навбатда пиёдаларнинг хавфсизлиги учун амалга оширилмоқда.

«Тошкент ҳокимияти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан йўлнинг хавфли жойларида, пиёдалар ҳаракатланадиган жойларида темир  панжараларни қисман олиб ташлаш бўйича таклиф берилган эди. Бугунги кунда Тошкент шаҳар ҳокими қарорига кўра Мустақиллик шоҳ кўчасида темир панжаралар демонтаж қилинди, яъни Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан Амир Темур майдонигача. Бошқа кўчаларда темир панжаралар демонтаж қилиниши ҳақида ҳозирда бизда маълумот мавжуд эмас», — деб таъкидлади Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходими.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт марказий йўлларида темир панжаралар 2015 йил ёз мавсумида, яъни ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш пайтида ўрнатилган эди. Ўша вақтда бу панжаралар йўлларда хавфсизликни кучайтириш ва шаҳар қиёфасини яхшилаш мақсадида ўрнатилган эди.

Лекин бир неча ойдан сўнг ушбу темир панжаралар пиёдалар учун жиддий хавф туғдиришни бошлади. Масалан, хайдовчилар ўрта тезликда ҳаракатланган тақдирда ҳам темир панжара ортидан ўтадиган пиёдалар умуман кўринмайди. Пиёдалар темир панжарадан ўтиб тўғри қарама-қарши автомашина ҳаракатига чиқиб қолади.

Бугун кунда пойтахтнинг айрим марказий кўчаларида темир панжаралар мавжуд. Тошкент шаҳар ҳокимият томонидан ушбу йўлларда ҳам темир панжараларни олиб ташланади деган умидамиз.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.