ИИББ «Тошкент» вокзали атрофидаги йўл тирбандликларига изоҳ берди

ИИББ «Тошкент» вокзали атрофидаги йўл тирбандликларига изоҳ берди

Tошкент шаҳар ИИББнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси «Тошкент» вокзали атрофида доимий равишда содир бўлаётган йўл тирбандликларига изоҳ берди, деб ёзади Sof.uz.

Айни дамда ушбу ҳудудда йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан  шаҳар марказини аҳоли зич яшайдиган бир неча ҳудудлар билан боғловчи йирик магистрал ёпилган. Натижада мавжуд бўлган бир неча айланиб ўтувчи йўлларда доимий тирбандликлар пайдо бўлган. Ушбу йўллар маҳаллалар ичидан ўтгани туфайли уларда тез ҳаракатланишнинг иложи йўқ.

«Янги йўл  ўтказгич қурилиши муносабати билан ҳайдовчилар ҳақиқатан ҳам бирмунча қийинчиликларга дуч келдилар. Улар йўлнинг ушбу бўлагини айланиб ўтишга мажбур бўлмоқдалар. Айланиб ўтиш йўлларида ҳозир тирбандликлар кузатилмоқда.  Биз йўл назорати хизмати билан маслаҳатлашдик, лекин ушбу вазиятда тирбандлик муаммосини ҳал қилиш жуда мушкул. Йўл ўтказгич ишга тушгач — ҳамма муаммолар ҳал бўлади. Шунингдек, биз айланма йўллардаги тезликни чекловчи белгиларни олиб ташлай олмаймиз, акс ҳолда бу аҳоли зич яшайдиган маҳаллалардаги пиёдалар ҳаётини хавф остига қўяди. Шунинг учун биз ҳайдовчиларни ушбу муаммони тушунишга чақирамиз», — деди Тошкент ИИББ жамоат билан алоқа инспектори майор Алишер Абдуқодиров.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа доирасида амал қилаётган эни 30 метр, узунлиги 346 метр бўлган кўприкка эни 22 метр, узунлиги 281 метр бўлган янги бўлак қўшилиши режалаштирилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.