ИИВ раҳбари: Йўллардаги қоидабузарликлар бир неча баробарга камайди

ИИВ раҳбари: Йўллардаги қоидабузарликлар бир неча баробарга камайди

Йўлларда тартиб интизомга ундовчи “видеокўзларга” катта раҳмат, дейди Ўзбекистон Ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Сенатнинг тўққизинчи ялпи мажлисидаги ҳисоботи чоғида, деб ёзмоқда Kun.uz.

Вазирнинг айтишича, 15 март кунидан бошлаб видеокузатув камералари ишлаган дастлабки кунларда 8,500-10,000 қоидабузарликлар рўй берган.

“Икки ҳафтада бу кўрсаткич 1400-1500 ўзгарган… Бу яхши динамика”, — дея таъкидлаган Ички ишлар вазири.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикачи Ички ишлар вазири Абдусалом Азизов Сенатда ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этгани ҳақида хабар қилинган эди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.