Ижарага берилувчи транспорт воситалари видеорегистратор ва GPS-навигаторлар билан таъминланиши лозим

Ижарага берилувчи транспорт воситалари видеорегистратор ва GPS-навигаторлар билан таъминланиши лозим

Ҳукуматнинг 14 декабрдаги қарори билан “Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низомида ижарага берилувчи транспорт воситалари видеорегистратор ва GPS-навигаторлар билан таъминланиши лозимлиги айтиб ўтилган. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Шунингдек, мазкур Низомга кўра енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга ёзма тарзда тузилади.

Қисқа муддатли ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ органларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.

Қисқа муддатли ижара шартномасида тарафлар, яъни ижарага берувчи юридик шахс, ижарага олувчи (ижарачи) эса жисмоний шахс бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.