Ижтимоий тармоқларда “Ҳаётни сақлаб қоламиз” акцияси ўтказилди

Ижтимоий тармоқларда “Ҳаётни сақлаб қоламиз” акцияси ўтказилди

Интернетнинг ижтимоий тармоқларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган “Ҳаётни сақлаб қоламиз” акцияси ўтказилди, деб ёзади Kun.uz.

Акция доирасида ДЙҲХБ кўмаги билан таниқли санъаткорлар иштирокида ижтимоий видеоролик суратга олинди ҳамда тарқатилди. Видеороликда республикамиз йўлларида содир бўлаётган ЙТҲлар мавзуси кўтарилган, шунингдек, йўлларда хавфсизликни таъминлаш ва йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаётларини сақлаб қолиш учун зарур чоралар кўриш масаласи кўндаланг қўйилган. Ролик намойиш этилгандан сўнг бир неча кун аввал у Facebook’да 22 мингдан кўп марта, санъаткорларнинг Instagram’даги саҳифаларида 50 мингдан кўп марта кўрилди, Тelegram- каналларида эса кўрилганлар сони 183 мингдан ошди.

Ушбу рақамлар шуни кўрсатади-ки, йўл ҳаракати хавфсизлиги мавзуси жамоатчилик орасида долзарб бўлиб қолмоқда ва зарур чораларни кўришни талаб этади. “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бизнинг давлатимиз ва жамоатчилик олдида турган муҳим муаммодир. Ҳайдовчи ва йўловчиларнинг интизомсизлиги йўлларимизда хавфсизлик даражасига салбий таъсир қилувчи асосий факторлардан бири, дейиш мумкин. Мен мамлакатда йўл хавфсизлиги ҳолатини ижобий томонга ўзгартирувчи чоралар кўриш вақти келди, деб ўйлайман”, — дея изоҳлади ижтимоий акцияда иштирок этган хонанда Рашид Холиқов.

“Бизда кунора содир бўладиган ЙТҲлардан кейинги рақамлар хавотирга солади.

Биз ҳаммамиз йўлларда ўзимизни хавфсиз ҳис қилишимиз учун бу муаммони ҳал қилиш жуда зарур. Ахир бу — бизнинг ҳаётимиз, яқинларимиз ҳаёти, барча-барчанинг ҳаёти”, — дейди хонанда Муниса Ризаева.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.