Илон Маск ўзининг электр самолёти концептини ойдинлаштирди

Илон Маск ўзининг электр самолёти концептини ойдинлаштирди

Tesla раҳбари Илон Маскнинг ишончи комилки, унинг электр самолёти  вертикал учиш ва қўниш қобилияти билан (VTOL) бошқа исталган анологидан устун бўлади.  Аппарат катта юксакликда товушдан ҳам тез учишга мўлжалланган.

Маскнинг таъкидлашича, вертикал кўтарилиш ва қўниш учун фойдаланиладиган тизим одатда юқори тезлик билан парвоз қилувчи аппаратларга тўғри келмайди. Унинг фикрича, қувват фақат аппаратнинг юқорига кўтарилиб олиши учун сарфланиши керак, қўнишда эса  Ер гравитация кучидан фойдаланиш мумкин. Аммо,  Tesla ва Space X компанияси Бош директорининг  тан олишича, самолёт унинг учун асосий йўналиш ҳисобланмайди.

«Энг муҳими электр автомобиллар, энг муҳими қуёш энергияси, энг муҳими энергияни доим сақлайдиган омбор. Самолётни кейинга қолдирамиз», — дейди Маск. Хуллас, у инсониятнинг қазиб олинадиган ёқилғига  боғланиб қолганига ёмон муносабат билдирди ва барқарор энергияга ўтишни тезлаштиришни итаъкидлади.

«Узоқ истиқболда нефть тугайди. Биз барқарор энергетик транспорт инфратузилмасини қарор топтиришимиз керак. Ҳозирча бу жараён жуда суст бормоқда», —дея таъкидлади Tesla асосчиси.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.