Илон Маск Tesla Model 3'нинг ҳамёнбоп талқинини намойиш этди

Илон Маск Tesla Model 3'нинг ҳамёнбоп талқинини намойиш этди

Америкалик тадбиркор Илон Маск ўзининг Twitter’даги саҳифасида Tesla Model 3 электрокарининг ҳамёнбоп модификациясини тақдим этди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар берди.

Автомобиль орқа узатмали бўлади ва бир марта тўлиқ қувват билан 420 километрни босиб ўтади.

Маскнинг сўзларига кўра, янги талқиннинг нархи барча чегирмалардан кейин 35 минг долларни ташкил қилади. Унинг қайд этишича, автомобилга эгалик қилишнинг реал нархи тахминан 31 минг долларни ташкил қилади, чунки харидор ёқилғи учун маблағ сарфлаши керак бўлмайди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Tesla Model 3

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.