Илон Маск Tesla’нинг бир неча минглаб ходими ишдан бўшатилишини маълум қилди

Илон Маск Tesla’нинг бир неча минглаб ходими ишдан бўшатилишини маълум қилди

Tesla автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси асосчиси Илон Маск 9 фоиз ходимини қисқартиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Daryo.uz.

Ушбу чора компания харажатларини қисқартириш ва уни фойдага киргизиш учун қилинмоқда.

Маск ходимлар сонининг қисқариши Model 3 ишлаб чиқариш бўйича кўрсаткичларга эришишга таъсир кўрсатмаслигини таъкидлаган.

Аввалроқ у июнь охирига қадар ҳафтасига беш мингта Model 3 ишлаб чиқаришни режалаштираётганини айтган эди.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Tesla’да қарийб 46 минг киши ишлайди. Шу тариқа, компаниядаги қисқартириш туфайли тўрт мингдан ортиқ ходим ишдан бўшатилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#Tesla

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.