Импорт автомобилларни божхонада расмийлаштириш тартиби осонлашди

Импорт автомобилларни божхонада расмийлаштириш тартиби осонлашди

Хориждан олиб келинаётган автотранспорт воситасин божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби соддалаштирилди.

Ушбу кунга қадар Ўзбекистонга чет элда ишлаб чиқарилган автомобил олиб кирилганда, “Автотранспорт воситасини олиб кириш гувоҳномаси” расмийлаштирилар ва 10 кун муддат ичида ушбу гувоҳнома Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан  руйхатга қўйилар эди.

Вазирлармаҳкаммаси томонидан жорий қилинган янги тартибга кўра, бундан буён юқорида қайд этилган гувоҳнома бекор қилиниб, барча керакли маълумотлар божхона томонидан электрон алоқа воситалари орқали тўғридан-тўғри Давлат йўл ҳаракати хизматига юборилади.

Иккинчидан, олдинги тартиб қоидага кўра, чет элдан олиб келинган транспорт восиатларига, олиб келинганидан сўнг 5 йил муддат ичида унинг эгаси ўзгарган тақдирда, ёки гувоҳнома яроқсиз ҳолга келган ҳолларда автотранспорт эгасининг божхона органларига ёзган аризаси талаб қилинар эди.

Бундан буён юқорида кўрсатилган ҳолларда божхона органи томонидан ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар расмийлаштирилмайди. “Вақтинча олиб кириш” божхона режими остида олиб кирилган автотранспорт воситасининг «Гувоҳномаси»га янги маълумотлар электрон маълумотлар қайта расмийлаштирилгандан сўнг йўл қўйилади.

Бу каби ислоҳотлар ташқи иқтисодий фаолиятда иштирок этаётган тадбиркор ва жисмоний шахсларга енгилликлар яратиш, уларнинг вақтини ва маблағини тежаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.