Infiniti эскича пойга электромобилини намойиш қилди

Infiniti эскича пойга электромобилини намойиш қилди

Infiniti кўрсатган эскича услубдаги машина номи Prototype 9. Электрга ҳаракатланувчи машина ўтган асрнинг 30-40-йилларидаги болидлар қиёфасида яратилган.

Орқаси тортадиган Prototype 9да юз эллик отнинг кучи бор. Юзга чиқиши учун беш ярим сония кифоя. Аммо заряди пойга йўлагида 20 дақиқа ҳаракатланишга етади холос.

Автомобилни ясашда дизайнерларга авиацион услубдаги анъанавий япон автомобиллари илҳом берган. Шунинг учун бўлса керак, очиқ кабинали салонда ҳайдовчи барчасини қўлда бошқаради, асбоблар рулга жойланган.

Концептнинг расмий премьераси 17 август куни Pebble Beach нафосат танловида ўтказилади. Серияли ишлаб чиқариладими-йўқми, айтилмади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"