Infiniti Mercedes-Benz GLAнинг “ака”сини кўрсатди

Infiniti Mercedes-Benz GLAнинг “ака”сини кўрсатди

Япон компанияси Инфинити QX30 янги кроссовери тўғрисида хабар берди. Автомобилнинг расмий премьераси яқин кунларда Лос-Анжелес ва Гуанчжоудаги автосалонларда ўтказилади.

Infiniti QX30 шу номдаги концепт асосида яратилган. Концепт 2015 йил март ойида Женевадаги автошоуда намойиш этилган бўлиб, ҳозир компания уни серияли ишлаб чиқариш тадоригини кўрмоқда.

Infiniti QX30 ташқи кўриниши жиҳатдан Q30га кўп ўхшамайди. Салони эса хэтчбекники билан деярли бир хил.

Техник жиҳатдан Infiniti QX30 платформадоши Mercedes-Benz GLA билан кўплаб умумийликка эга. Гарчанд ишлаб чиқарувчилар двигатель хусусида оғиз очмаган бўлса-да, автомобиль версияларига қараб 1,6 литрли (122 ва 156 от кучи), 2 литрли (211 от кучи), 1,5 литрли (109 от кучи) ва 2,2 литрли (170 от кучи) моторлар ўрнатилишини кузатувчи мутахассислар тахмин қилишмоқда.

Келгуси йил ўрталаридан Infiniti QX30 савдога чиқарилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"