Infiniti ноёб электрокар чиқармоқчи

Infiniti ноёб электрокар чиқармоқчи

“Инфинити”нинг биринчи серияли электрокари 2019 йилда чиқарилади. Қимматбаҳо автомобиллар чиқарувчи япон компанияси аввалги машиналарини электрга ўтказмоқчи эмас, унинг ўрнига янги русум тайёрлайди. Компаниянинг глобал дизайн бўйича вице-президентининг маълумотига таяниб Autocar бу ҳақда хабар қилди.

Ёзда “Инфинити” Prototype 9 номли концепт-карни намойиш қилган. Юз эллик от кучига эга мотор орқа ўқни ҳаракатга келтиради. Дизайни 1940-йилларнинг пойга машиналари услубини эслатувчи электромобиль 5,5 сонияда юзга чиқади.

Infiniti 2012 йилда ҳам LE прототипини намойиш қилган эди. Ўша даврда Infiniti 2014 йилдан электромобиллар чиқариши тахмин қилинган. Аммо бундай бўлмади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"