Infiniti ўз “илҳом”ини намойиш қилади

Infiniti ўз “илҳом”ини намойиш қилади

Қимматбаҳо автомобиллар ишлаб чиқарувчи Infiniti компанияси яқин кунларда Детройтда янги русумини намойиш қилади. Унинг номи Q Inspiration, яъни “илҳом” демакдир.

Q Inspiration серияли автомобиль бўлмайди, у автомарка дизайни яқин келажакда қандай бўлишини билдирувчи даракчидир.

Қолаверса, бу Infinitiнинг янги дизайнерининг биринчи иши саналади. Компания яқинда машҳур дизайнер Карим Ҳабибни ишга олди. Асли келиб чиқиши ливанлик бўлган дизайнер олдин BMW компаниясида ишлаган. Энди “Инфинити” машиналари немисларникига ўхшаса, ҳайрон бўлманг.

Эслатиб ўтамиз: 15 январ куни Детройтда автокўргазма очилади. Унинг энг асосий экспонатларидан бири Mercedes-Benz G-синф янги авлоди бўлиши кутиляпти.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"