Infiniti янги седанининг илк фотосини эълон қилди

Infiniti янги седанининг илк фотосини эълон қилди

Infiniti Детройт автосалонида тақдим этилиши лозим бўлган флагман седанининг илк фотосини эълон қилди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Компания концептнинг на техник хусусиятлари, на номини ошкор этди.

Infiniti ижрочи директори Карим Ҳабибга кўра, «янги концептуал автомобиль седаннинг анъанавий тузилишини эволюциянинг кейинги босқичига олиб чиқади».

Автомобиль янги технологиялар ва спорт кўринишини олиши, шунингдек, компаниянинг тўлиқ электр модели даракчиси эканлиги билдирилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#седан

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.