Ингушетия туристлар учун йўлларига асфальт ётқизмоқчи эмас

Ингушетия туристлар учун йўлларига асфальт ётқизмоқчи эмас

Маълумки, мамлакатга саёҳатчиларни жалб этиш учун йўлларнинг ҳолати ҳам талаб даражасида бўлиши лозим. Аммо Ингушетия бу тармоққа эътибор қаратмоқчи эмас. Мамлакат президенти Юнус-Бек Ёвкуров туристик соҳани европача стандартга ўтказмаслигини, хусусан, туристлар учун асфальт ётқизмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Ингушетиялик мансабдор “туристларни европача услуб эмас, табиатнинг ўз ҳолати кўпроқ жалб этади”, деб изоҳ билдирган.

Ёвкуров Ингушетия дам олиш соҳасида салоҳиятини ошириб бораётганлигини айтиб ўтди. Шунга қарамасдан, хизмат кўрсатиш даражаси етарли эмаслиги ҳам таъкидланди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"