Инкассатор автомобили автобус билан тўқнашиб кетди

Инкассатор автомобили автобус билан тўқнашиб кетди

Кеча тонг соат 08:00 да Тошкентдаги Минор метроси яқинидаги чорраҳада йўловчи автобус ва инкассатор автомобили тўқнашиб кетди, деб хабар қилмоқда, uznews ЙҲХБ хабарига асосан.

Тўқнашувда “Мерседес” русумли автобуснинг олдчап тарафи жиддий шикастланган. “Камаз” русумли зирҳланган инкассатор автомобилининг эса олди қисм шикастланган.

Хабарда айтилишига кўра, ЙТҲ 72 рақамли йўловчи автобус инкассатор машинасига йўл бермагани оқибати содир бўлган.

Ҳодисада жароҳатланганлар йўқ. Воқеа жойига  ЙҲХБ ходимлари етиб келиб вазиятни ўрганмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#ЙТҲ

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.