Интернетда янги Volvo S90нинг шарпаси сезилди

Интернетда янги Volvo S90нинг шарпаси сезилди

Швед машинасозлик компанияси харидорларни қизиқтириш учун намойиш қилган Volvo S90нинг шарпасимон тасвири (тизер) қора фонда акс этган.

S90 январ ойида Детройтдаги автомобиль томошаси доирасида кўрсатилади.

Volvo S90 двигатели хусусида аниқ ахборотлар йўқ, аммо автомобиль SPA шассисида ясалаётгани маълум. Мотор қуввати 190 ва 320 от кучи орасида бўлади. Шунингдек, Volvo инженерлари S90 седанига гибрид двигатель жойлаш устида ишлаётганликлари хабар қилинади.

S90’нинг автопилот тизими қандай ишлаши ҳақида видео ҳам чиқди:

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"