Iran Khodro компанияси ҳақида икки оғиз

Iran Khodro компанияси ҳақида икки оғиз

Евроосиё иқтисодий иттифоқи автобозорига кирмоқчи бўлаётган IKCO (ёки Iran Khodro) ўзи қандай компания? Бугун шу ҳақда маълумот берамиз.

Iran Khodro (форсча ایران خودرو) компаниясига 1962 йилда ака-ука Аҳмад ва Маҳмуд Хайёмийлар асос солган. Бош қароргоҳи Теҳрон шаҳрида жойлашган. Ҳозирда Samand ва Peugeot енгил автомобилларини, шунингдек, Mercedes-Benz лицензияси билан юк машиналари ва автобуслар ишлаб чиқаради.

1960 йилдан 1990 йилгача асосан “Пайкон” енгил автомобилини ишлаб чиқарган. “Пайкон” Peugeot-504 русуми асосида ишланган бўлиб, Эронда жуда оммалашган машинадир.

Ҳозирги вақтда “Эрон Худрав”, нафақат Эронда, бутун Ўрта ва Яқин Шарқ минтақасида энг йирик автокомпания ҳисобланади. Ҳар йили 1 млндан ортиқ транспорт воситаси, жумладан, енгил автомобиль (550 минг), автобус, юк машинаси, пикап ишлаб чиқаради. Маҳсулоти ҳажми бўйича Iran Khodro жаҳонда 13-ўринни эгаллайди.

Эрондан ташқари Озарбайжон ва Беларусда ҳам ишлаб чиқариш заводлари жойлашган. Компания сайти ikco.ir.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"