Ислом Каримов: Ўзбекистондаги ҳар 100 та оиланинг 42 таси енгил автомобилларга эга

Ислом Каримов: Ўзбекистондаги ҳар 100 та оиланинг 42 таси енгил автомобилларга эга

Ўзбекистонда ҳар 100 оиланинг 42 таси енгил автомобилларга эга бўлиб, бу беш йил аввалги кўрсаткичдан 1,5 баробар кўп демакдир.

Ушбу маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 15 январь куни мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида янгради.

Юртбошимиз ўз сўзида аҳолининг узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар билан таъминланиш даражасида ҳам сифат ўзгаришлари рўй берганини таъкидлаб ўтди. Эътиборлиси, бугунги кунда ушбу товарларнинг аксарияти мамлакатимизда ишлаб чиқарилмоқда.

Хусусан, 47 та оила шахсий компьютерлар билан таъминланган ва бу даврда ўсиш 3,9 баробарни ташкил этди. Шунингдек, ҳар 100 та оиладан 31 таси кондиционерга эга ёки бу борадаги ўсиш 1,7 баробарга тенг, ҳар 100 та оилага 234 та мобиль телефон тўғри келмоқда ёки бу соҳадаги ўсиш 1,6 баробарни ташкил этмоқда.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!