Исроил транспорт тизими ва унинг муаммолари

Исроил транспорт тизими ва унинг муаммолари

Исроил майдони бўйича Фарғона водийсига тенг келадиган давлат. Автомобиллари эса ҳаддан зиёд кўп. Транспорт тизими ривожланмоқда, аммо автомобиллар сони ундан тезроқ ошмоқда. Натижада яҳудийлар давлати ривожланган мамлакатлар орасида йўллардаги машиналар зичлиги бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги транспорт тизими имкони доирасида йўллардаги аҳволни ўнглашнинг иложи йўқ. Тизимнинг ўтказувчанлик кўрсаткичи ошаётган автомобиллари сонига номутаносибдир.

Охирги ўн йилда мамлакатдаги автомобиллар сони 50 фоизга ошди. Эрталаб Тель-Авивга киришда автомобиллар тезлиги 11 км/соатга туширилади. Негаки иш кунлари ярим миллионга яқин автомобиль пойтахтга кириб келади.

Шаҳарнинг марказий шоҳкўчасидан кунига 700 минг машина қатнайди. Бу икки мингинчи йилдагидан 55 фоизга кўпдир.

Исроилликлар бир йилда 55 млрд км йўл босиб қўяди. Ўн йил илгари эса бу сон 43 млрд кмни ташкил этарди. Эътиборли жиҳати шундаки, ўтган муддат давомида яҳудийлар давлатида 1555 км янги йўл ётқизилди. Бу унчалик кўп эмас.

Аҳоли жон бошига тўғри келувчи автомобиль сони бўйича Исроил OECD давлатлари орасида 8-ўринни эгаллайди. Яҳудийлар давлатида 3,3 млн автомобиль бўлиб, шулардан 2,8 млнтаси шахсий автомобилдир.

Ҳар минг исроилликка 358 машина тўғри келади. Бу АҚШдагидан 230 машинага камроқдир.

Исроил ҳукумати жамоат транспорти учун инфраструктурани ривожлантиришга давлатнинг катта сармоясини киритишни режалаштираётибди. Бундан мақсад мамлакатда жадал ўсаётган аҳоли ва машиналар сони келтириб чиқарадиган муаммоларни ечишдир.

Бироқ ҳаво транспорти, якка релсли транспорт сингари янгича турдаги транспорт тизимларини қўлламасдан муаммони ечиш жуда қийин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"