Исроилда Uber сервиси фаолияти ман этилди

Исроилда Uber сервиси фаолияти ман этилди

Тель-Авив суди Исроил ҳудудида UberDAY ва UberNIGHT сервислари фаолиятини ман этди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Uber’га қарши даъвони маҳаллий транспорт вазирлиги киритди. Унинг вакилларини мазкур сервис лицензия ва суғуртага эга бўлмаган ҳайдовчилар томонидан тақдим этилаётгани дарғазаб қилди.

Исроил Uber’нинг асосий рақибларидан бири, штаб-квартираси Тель-Авивда жойлашган Gett учун қадрдон бозор ҳисобланади. Унинг улушига мамлакатдаги барча такси буюртмаларининг тахминан 28 фоизи — йилига 20 миллион қатнов тўғри келади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#Uber

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.