Isuzu автобуслари табиий газда ишлайди

Isuzu автобуслари табиий газда ишлайди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февральдаги “2016-2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорига кўра, Самарқанддаги “Samauto” МЧЖда ишлаб чиқарилган 200 та “Isuzu” автобуси табиий газга ўтказилади. Бу ҳақда review.uz нашри хабар бермоқда.

Прогнозга кўра, 2017 йилда 250 та, 2018 йилда 300 та, 2019 йилда 350 та автомобиль газ ёнилғисига ўтказилади. 2020 йилгача автомобиль заводининг конвейеридан йилига табиий газда ишловчи 1100 та йўловчи автобуси чиқади.

Компания маълумотларига кўра, Самарқандда Япониянинг “Isuzu Motors” компанияси шассиси негизида 37 нафар одамга мўлжалланган шаҳар автобуслари 2007 йилдан ишлаб чиқарила бошланган.

Самарқанд автомобиль заводи сиқилган табиий газда ишловчи двигателли биринчи автобусни 2015 йил июльда тақдим қилган.

“Samauto” МЧЖ 2006 йил ноябрьда собиқ “СамКочАвто” Ўзбекистон Туркия қўшма корхонаси негизида яратилган. Компаниянинг 58 фоиз акцияси “Ўзавтосаноат” АКга, 26 фоизи “Асака” банкига ҳамда 8 фоиздан акцияси Япониянинг “Itochu” ва “Isuzu” компанияларига тегишли.

Расмий маълумотларга кўра, 9 йил ичида заводда 10,2 мингдан кўпроқ автобус йиғилган.

Манба: Kun.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.