Италия фирмаси Эрон учун модул платформа тайёрлаб беради

Италия фирмаси Эрон учун модул платформа тайёрлаб беради

Италянларнинг Pininfarina фирмаси Эроннинг Iran Khodro автомобилсозлик компанияси билан платформа ясашга оид шартнома имзолади. Ушбу платформа камида тўртта янги русум учун фойдаланилади. Шартнома қиймати 70 млн еврога тенг.

Ҳамкорлик доирасида Pininfarina фақат платформа тайёрлаш билан эмас, Iran Khodroнинг ўртача ўлчамдаги русумларини ишлаб чиқариш ва ясаш билан ҳам шуғулланади. Шартнома муддати 36 ойдир.

Эронликларга Италиядан ташқари Белгия ва Жанубий Корея узатмалар қутиси тайёрлашда, Германия двигатель ясашда кўмаклашади.

Iran Khodro автомобилсозлик компанияси 1962 йилда ташкил этилган. Ўз автомобилларидан ташқари Renault ва Peugeot русумларини, шунингдек, тижорий транспорт ҳам ишлаб чиқаради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Iran Khodro

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"